17 январь куни «Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен жамоа футболчиларини Каталониядаги ресторанлардан бирига кечки овқатга таклиф этган, деб ёзади Cuatro. Манбанинг хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» мураббийи футболчиларга «Бу мавсумда барча совринларни юта оламиз. Сизлар қойилмақом жамоасиз», деб айтган. Кечки овқат пайтида футболчилар ҳам сўзга чиқишган. 61 ёшли мутахассис ушбу тадбирда жароҳатлари сабабли Усмон Дембеле ва Луис Суаресдан ташқари барча футболчилар иштирок этганидан ҳамда ўз вақтида келишганидан мамнун бўлган.