[readimg]https://stadion.uz/images/news/seten2.jpg[/readimg] [b]Каталониянинг “ Барселона” клуби бош мураббийи Кике Сетьен жамоанинг яқин келажакдаги ўйинларида жамоа ҳужумчиси Лео Мессиниасосий таркибда майдонга туширмаслигини шаъма қилди. Шу тариқа, жамоа бош мураббийи Мессиниҳордиқ чиқариб олиши учун имконият яратмоқчи « Мессиўзининг организми қандай қобилиятга эга эканлигини ўзи тушуниши керак. Кўп футболчилар муаммони олдини қандай қилиб олиш кераклигини яхши билишади. Агар Лео асосий таркибдан жой олса, демак унинг формаси шунга лойиқ бўлади. Айни пайтда унинг жисмоний тайёргарлиги жойида. Мессиҳам бошқа футболчилар каби мавсумнинг қайсидир қисмида албатта ҳордиқ чиқариши шарт. Қайси футболчига қандай ҳордиқ чиқариш имкониятини беришни билишим учун клубда ҳали кўп бўлганим йўқ. Футболчи юқори савиялик ўйинларни ҳафтасига икки марта ўтказмоқда ва албатта биз бу яна қанча давом этишини албатта биламиз», — деди Кике Сетьен.[/b]