​​Барселонани шу клуб мухлисларичалик ҳис қила олмайман. Аммо клубнинг Хетафе дарвозасига урган икки голини кўриб амин бўлдимки, кўпчилик соғинган Барселона яна қайтаётгандек. Ҳа, Сетьен мавсум охирида алмаштирилиши ҳам мумкин. Бироқ яхши клуб ўз танловига ишонишни ҳам билиши керак. Бунгача номзодларнинг фалсафасига кўра бир-биридан тубдан фарқ қилаётганининг ўзиёқ Барсани айни вақтда бошқараётган раҳбарият позицияси чок-чокидан сўкилиб бораётганидан дарак берганди. Нима демоқчиман, раҳбариятнинг ўзида аниқ позиция йўқ бўлса ёки танланган йўналиш иш бермаган бўлса, бунга фақат мураббийларни айбдор қилишнинг ўзи хатодир.