Barcelona
Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини коронавирус пандемияси туфайли Евро-2020 қолдирилиши мумкинлигига ўз муносабатини билдирди.
«Футболчиларни уйда қолдиришимиз керак. Улар профессионал ва нима қилиш кераклигини билишади. Чемпионат тиклангач, футболчилар 10 кун ёки 2 ҳафта машғулот ўтказишади.
Сўнгги 15 кун ичида Италия дуч келган муаммолар энди бошқа давлатлар учун ҳам долзарбдир. Ҳаммаси қандай якунланишини билмайман. Аммо, шубҳасиз, Евро-2020дан ҳам муҳимроқ нарсалар бор. Энг муҳими, одамларнинг соғлиги ва барчамиз стадионларга қайтиб ҳаётдан завқланишимиз. Одамлар ўлаётганини кўриш жуда оғриқли», – деб Манчинининг сўзларини келтиради Football Italia.
Евро-2020 12 июндан 12 июлгача ўтказилиши керак эди. 17 март куни бўладиган УЕФА йиғилишида чемпионат қишга ёки 2021 йилга қолдирилиши кутилмоқда.
UB
Fikrlar 0